Транспорт вазирлигининг хабар беришича, шу йилнинг 19 февраль куни Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Хитойнинг “Zhongtong Bus Holdings Co., Ltd” kompaniyasi, CIB банки ҳамда “Sinosure” суғурта ташкилоти мутасаддилари билан видеоконференция алоқада Олмалиқ, Термиз ҳамда Тошкент шаҳрига замонавий автобусларни харид қилиш лойиҳалари муҳокама қилинди.
Мулоқотда таъкидланишича, Олмалиқ шаҳрига “Олмалиқ транс сервисе“ МЧЖ томонидан 83 дона, Термиз шаҳри учун “Термизтранспортхизмат“ МЧЖ томонидан 100 дона замонавий автобусларни сотиб олиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри учун 1000 та “Yutong” автобуси сотиб олиниши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Орадан бироз вақт ўтгач эса “Yutong” компанияси Тошкентга 200 та электробус етказиб бериш бўйича тендерда ғолиб чиққанди.