“Yutong” компанияси Тошкентга 200 та электробус етказиб бериш бўйича тендерда ғолиб чиқди

    Транспорт 14 феврал 2025 674

    Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ, Тошкент шаҳри жамоат транспортини ривожлантириш йўналишида 2025 йилда 200 дона электробуслар ва улар учун қувватлаш ускуналари хариди лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳри учун 200 та электробусни харидини амалга ошириш мақсадида, ўтказилган энг яхши таклифлар танловида Хитой Халқ Республикаси томонидан таклиф этилган учта компания — “BYD Auto Industry, Yutong Bus ва Zhongtong Bus Holding” иштирок этди.

    “Тошшаҳартрансхизмат“ АЖ ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида ўтказилган танлов натижалари бўйича таклифлари қўйилган талабларга тўлиқ жавоб бера олган компания сифатида “YUTONG BUS Co., Ltd.” компанияси аниқланди ҳамда “Харид комиссияси“нинг қарорига асосан танлов ғолиби деб эълон қилинди.

    Мазкур харид қилинадиган электробуслар Тошкент шаҳридаги мавжуд автобус йўналишларининг ҳаракат таркиби сонини кўпайтирилиши ва янги ташкил этиладиган йўналишларда тасарруф этилиши режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates