Сейсмостанциялар тармоғи 25 январь куни маҳаллий вақт билан соат 2.35 да табиий ҳодисани қайд этди.
Қайд этилишича, 5,1 магнитудали зилзила ўн километр чуқурликда содир бўлган. Олмаота аҳолиси 2 магнитудали зилзилаларни ҳис қилди.
Фуқаролар Москва вақти билан соат 1.21 да 5,9 магнитудали навбатдаги зилзилани ҳис қилишган. Зилзила ўчоғи Олмаотадан 273 километр жануби-шарқда Хитой ҳудудида жойлашган. Олмаоталиклар 2 магнитудали силкинишларни ҳис қилишган.
Сешанбага ўтар кечаси Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида 6,7 магнитудали зилзила содир бўлганди. Ўшанда Олмаота аҳолиси 5 магнитудали ер силкинишини ҳис қилган. Маҳаллий ҳокимлик маълумотларига кўра, зилзила оқибатида 67 киши жабрланган. Уч киши турар-жой биноларининг иккинчи ва учинчи қаватларидан сакраган, улардан бирининг аҳволи оғир.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги яқин кунларда Олмаотада кучли зилзилалар кутилмаслигини маълум қилди, деб хабар беради ria.ru.