Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг маълум қилишича, 4 май куни Олмаота вилояти Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида беш ойлик иккита шер боласини ноқонуний сақлаган 2001 йилда туғилган фуқаро А. фош этилди.

У Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 339-моддаси 1-қисми билан жиноят содир этган. Мазкур ҳолат Карасай туманида содир бўлди.

Терговга қадар олиб борилган суриштирув ишлари давомида иккита шер боласи уйда сақланаётгани ва уларни Олмаота шаҳрида яшовчи фуқаро А. олиб келгани аниқланган.

Полиция ходимлари жойни кўздан кечириб, шер болаларини топиб олишди.

Мазкур далил бўйича жиноят ишини қўзғаш учун тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради tengrinews.kz.