Қабулда шунингдек туман ҳокимлиги, Ички ишлар органлари фаолиятининг мувофиқлаштириш бошқармаси, ҳудудий тиббиёт бирлашмаси, турар-жой коммунал ва йўл хизматлари вакиллари, маҳаллалар раислари иштирок этишди. Жами қабулга йигирмадан ортиқ киши келиб, улардан бир нечтаси пойтахтнинг бошқа туманларида яшовчилар эди.

Ички ишлар органлари фаолиятига доир, хусусан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва бошқа хизматлар бўйича саволлар берилди.

Олмазор тумани аҳолиси йўл белгиларини ўрнатиш, имтиёзли тарзда малакали тиббий ёрдам олишда ёрдам беришни, турар жой-коммунал ва йўл хўжалиги соҳаларига доир камчиликларни бартараф қилишни илтимос қилишди.

Ҳар бир мурожаат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг ва тегишли тузилмаларнинг назоратига олинди. Мурожаатлардан бир қисми жойда ҳал қилинди.