Ушбу флешканинг хотира кучи ёрдамида чексиз маълумотларни юклаш, сақлаш ва ундан фойдаланиш имконияти яратилди.

Science Advances журналида келтирилишича, уч-ўлчовли чип олмосдан углерод атомини олиб ўрнига азот атомини жойлаштириш натижасида кристалл панжаларида вужудга келадиган бўшлиққа “азот-аралашмали хотира-маълумотлар” жойлаштирилади.

Мазкур маълумотларни уч-ўлчовли чипга ёзиб олиш учун лазердан фойдаланиш талаб этилада.

Мазкур чиплар Blu-Ray диск-воситаларига қараганда 1000 маротаба зич маълумотларни ўзида сақлай олади.