Фарғона вилояти, Фурқат тумани “Каттаянги” маҳалла фуқаролар йиғини "Олотой" қишлоғига 80 га яқин янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 600 метрдан ортиқ масофага 10 кВли, 1 минг 400 метр узунликда 0,4 кВли электр узатиш тармоқларини қуриш ишлари бажарилган. Бу ҳақда “Фарғона ҲЭТК” АЖ  Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳудудга “Обод қишлоқ” дастури бўйича қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилган.

Ҳудуддаги мавжуд электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш борасида якуний монтаж ишлари амалган оширилмоқда.

Тез орада “Олотой” қишлоғидаги 100 дан ортиқ хонадонлар электр таъминоти янги замонавий тармоққа уланади.

Аввалроқ Қўштепа тумани Қийқи маҳалласидаги абгор "столба"лар ҳақида лавҳа берилган эди.