Тошкент вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати берган маълумотга кўра, Янгийўл туманида Фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли янги ёнғин - қутқарув қисм биноси фойдаланишга топширилди.

Бинонинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари Лазизбек Латифжонов, вилоят ҳокими ўринбосари Шукурулло Маҳмудов, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутасаддилари, тизим фахрийлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Барча қулайликларга эга хизмат хоналари ҳамда замонавий техникалар билан тўлиқ таъминланган мазкур бино м-39 автомобиль йўлининг яқинида жойлашган бўлиб, тумандаги “Халқобод”, “Ватан”, “Ниҳол”, “Марказ”, “А.Навоий”, “Туябўғиз” ҳамда “Чаманзор” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига фавқулодда вазиятларда хизмат кўрсатади.