Бугун туман Маданият саройида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда ўқувчиларда рассомчиликда ўз истеъдодларини намоён этиш ва юзага чиқариш бўйича Олтиариқ фарзанди, Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротованинг расмини чизиш вазифаси топширилди.

Умумтаълим мактаби ўқувчилари ушбу фурсатдан унумли фойдаланиб, Қаҳрамон фермерни бор маҳоратлари билан портрет расмларини чиздилар.

Тадбирда Лола Муротова акс этган расмлар муаллифларини тақдирлаш маросимида муаллифлар томонидан расмлар сотувга қўйилди. Кутилмаганда Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиев сўз олиб 1-ўринга лойиқ топилган тумандаги 20-ИДУМнинг 11-“В” синф ўқувчиси Шаҳзодбек  Турғунов чизган расмни сотиб олди.

–  8-март Хотин-қизлар байрами яқинлашмоқда. Бу портретда Лола опа жуда чиройли, ҳақиқий меҳнаткаш аёл сифатида тасвирланганини кўрдим. Мен байрам куни бу портретни Лола опага совға қиламан, - деди туман ҳокими.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.