Журналистика соҳасида Бош миллий мукофот
|
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети |
Декан: Маҳлиё Мирсоатова |
Миллий журналистикамиз ривожига қўшган улкан ҳиссаси, миллий медиа тузилмасига салоҳиятли кадрлар тайёрлашдаги ҳамда оммавий ахборот воситалари равнақи йўлидаги алоҳида хизматлари учун |
II. Асосий номинациялар
Энг яхши журналистик материал учун (телевидение):
|
1-ўрин – Шунқор Чориев
|
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston 24” teleradiokanali” давлат муассасаси директорининг ўринбосари |
Мамлакатимиздаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти, одамлар ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар шукуҳи акс этган туркум кўрсатувлари учун |
|
2-ўрин – Юлдуз Ҳошимова |
“Milliy” телеканали Ижтимоий-маърифий дастурлар бўлими бошлиғи. “Оталар сўзи” лойиҳаси бадиий раҳбари |
Ижтимоий мавзудаги туркум кўрсатувлар, маданий-маърифий лойиҳалар муаллифлиги учун |
|
3-ўрин – Юлдузхон Олимова |
“Озод юрт тўлқинлари” масъулияти чекланган жамияти муассислигидаги “Менинг юртим” телеканали “Марказий студия” информацион лойиҳаси 1-тоифали мухбири |
Маданий ва маърифий йўналишдаги, ёшлар ҳаётига доир туркум кўрсатувлари учун |
Энг яхши журналистик материал учун (радио):
|
1-ўрин – Назира Иноятова |
“Авторадио”да дастурлар бўйича директор ҳамда эфир бошловчиси |
Мамлакатимизда бўлаётган янгиликлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказишга қаратилган эшиттиришлари учун |
|
2-ўрин – Ботир Имомалиев |
“ORIAT Dono” радиоси муҳаррири |
Жадидчилик ҳаракати, шу жумладан, маърифатпарвар аждодларимиз ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи “Жадидлар” маънавий-маърифий дастури учун |
|
3-ўрин – Илҳом Рахматов
|
Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси “Янги аср” радиоканали бош муҳаррири |
Информацион, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва бадиий радио дастурлари орқали барча соҳалардаги янгиланиш жараёнларини таҳлил қилиб бергани учун |
Энг яхши журналистик материал учун (матбуот):
|
1-ўрин – “Еркин Қарақалпақстан” газетаси |
Бош муҳаррир: Қурбанбай Байниязов |
Қорақалпоғистон Республикасида бўлаётган улкан ўзгаришлар ва янгиланишлар таҳлилига бағишланган публицистик материаллари учун |
|
2-ўрин – “Адабиёт зиёси” газетаси |
Бош муҳаррир: Маҳмуд Тоир |
Адабий муҳитни шакллантириш, ёш ижодкорларни катта ёзувчи-шоирлар билан ғойибона учраштириш ва қадимий гўшалар, азиз авлиёлар ҳамда Тошкент вилоятида яшаб, ижод қилган алломаларни халқимизга янада яқинроқ таништириш мақсадида эълон қилинган туркум материаллари учун |
|
3-ўрин – “Тонг юлдузи” газетаси |
Бош муҳаррир: Феруза Адилова
|
Мамлакатимиз таълим тизимидаги ислоҳотлар ва ўқувчи-ёшлар таълим-тарбиясини, маърифатини оширишга, уларни рағбатлантиришга қаратилган туркум материаллари учун |
Энг яхши журналистик материал учун (интернет-журналистика):
|
1-ўрин – Хушнуд Худайбердиев |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари |
Ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва таълим йўналишидаги туркум материаллари учун |
|
2-ўрин – Жамшид Ниязов |
Kun.uz интернет нашри шарҳловчиси |
Долзарб мавзудаги танқидий-таҳлилий мавзулардаги туркум материаллари учун |
|
3-ўрин – Кобил Хидиров |
“davletovuz” телеграм канали асосчиси |
Мамлакатимиз ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган янгиланишлар ҳақидаги тезкор ва таҳлилий материаллари учун |
Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун
|
Сан Хаоянг |
“Жэньмин хуабао” нашриёти муҳаррири (Хитой Халқ Республикаси) |
Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағишланган материаллари учун |
|
Мирасрор Аҳроров |
“Жумҳурият” газетаси мухбири (Тожикистон Республикаси) |
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида яхши қўшничилик муносабатлари тарғиб қилинган материаллари учун |
|
Шерали Авезметов |
“Фарс ньюс” ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири (Эрон Ислом Республикаси) |
Ўзбекистондаги янги ислоҳотларни, шунингдек, мамлакатимизнинг иқтисодий ва туризм салоҳиятини форс матбуотида тарғиб қилган материаллари учун |
|
Муҳаммадшариф Маматқулов |
“Рейтер” ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири (Буюк Британия) |
Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, муҳим сиёсий жараёнлар, матбуот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида туркум мақолалари учун |
|
Аҳмад Тарабек |
“Ал-Диплумасий” ва “Eurasia Dairy” газеталари сиёсий мухбири, Марказий Осиё бўйича эксперт (Миср Араб Республикаси) |
Ўзбекистондаги амалга оширилаётган ички ва ташқи сиёсатдаги ижобий ўзгаришлар ҳақидаги туркум мақолалари учун |
Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар:
Инсонга эътибор мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун
|
Рустам Туленов |
“Нурли жол” газетаси мухбири |
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан инсон ҳуқуқлари ҳимоясига оид туркум танқидий-таҳлилий мақолалари учун |
|
Шоқаҳҳор Салимов |
Фахрий журналист |
Президентимизнинг ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон – Янги қўшничилик” тамойилининг ҳаётга изчил татбиқ этилиши, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик, яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш борасидаги туркум мақолалари учун |
Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун
|
Марғуба Бобоназарова |
Навоий вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири |
Мустаҳкам оила ва маҳалла тизимидаги ислоҳотларга бағишланган туркум таҳлилий кўрсатувлари, репортажлари учун |
Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун
|
“Постда – На посту” газетаси |
Бош муҳаррир: Бернора Садикова |
Ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида тарбиялашга оид туркум мақолалари учун |
Интернет тармоғида эълон қилган энг яхши материали учун
|
Кирил Альтман
|
“Альтер Эго Интервью” канали асосчиси |
“Альтер Эго Интервью” каналида долзарб мавзулардаги суҳбатлари учун |
|
Лазиз Хамидов
|
“Ular” подкаст лойиҳаси муаллифи |
Мамлакатимизда жадидчилик ҳаракатининг тарихий аҳамиятини кенг тарғиб қилиш борасидаги лойиҳалари, хусусан, “Жадидлар” номли ҳужжатли фильми учун |
|
Шокир Шарипов |
Эркин ижодкор |
Давлат бошқаруви ва жамиятни шакллантиришга ундовчи туркум мультипликацион дастурлари учун |
|
Лилия Николенко
|
Ижтимоий тармоқлардаги “Потребители.уз” саҳифаси асосчиси |
Кўп миллатли Ўзбекистонда яшовчи халқларнинг миллий маданияти ва қадриятларини тарғиб қилувчи туркум материаллари учун |
Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар энг яхши ёритилган материаллари учун
|
Муҳаммаджон Обидов |
Журналист |
Босма нашрлар ва ижтимоий тармоқлардаги ислоҳотлар шукуҳи акс этган ижтимоий-иқтисодий ва танқидий-таҳлилий мақолалари учун |
Бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари энг яхши ёритилган материаллар учун
|
Саодат Бекназарова |
“Овози тожик” газетаси мухбири |
Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва иш билан таъминлаш мавзуларидаги туркум мақолалари учун |
Энг фаол теле ва радио бошловчи
|
Дилфуза Шоназарова |
“Ўзбекистон тарихи” телеканали бош муҳаррири ўринбосари |
Миллий қадриятларимиз ва тарихий мавзулардаги туркум кўрсатувлари учун |
2022 йилда чоп этилган публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун
|
Назира Тошпўлатова |
ЎзЖОКУ кафедра мудири |
“Йўлдаман...” номли китоби учун |
Энг яхши фоторепортаж учун
|
Мақсад Ҳабибуллаев |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича фотомухбири |
Янги Ўзбекистон манзаралари акс этган туркум фоторепортажлари учун |
Халқаро ҳамкорлар таъсис этган номинациялар
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси:
“Инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган энг яхши материал учун” – Мирза Субҳанов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Самарқанд вилоят бўлими раиси.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси:
Бельгиянинг GOPA Com., S.A.DNA компанияси билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган лойиҳа доирасида ташкил этилган “Аграр озиқ-овқат секторидаги ислоҳотларнинг таъсири ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш бўйича энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби – Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири.