Бугун, 12 март куни соат 09:56 да Андижон вилояти, Олтинкўл туманида жойлашган мактабнинг ёнидаги бинода ёнғин содир бўлди, дея хабар ФВБ.
Ҳодиса жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:00 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да ўраб олинган ва соат 10:14 да ўчирилди.
Маълум бўлишича, мактаб биноси ёнидаги 1 қаватли ошхонанинг тахминан 85 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.