Фуқаро Д.Ж. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ИИБга номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, ариза билан мурожаат қилди.
Унинг маълум қилишича, интернет тармоғига кириб, оlx.uz эълонлар сайти орқали “Кадирова Зарина” исмли шахс билан гаплашиб, у билан кондиционер сотиб олишга келишган. Келишувга кўра, унга олдиндан 345.000 сўм миқдордаги пулларни банк картасига ўтказиб берган.
Бироқ “З.Кадирова” исмли шахс бошланғич тўловни олганидан сўнг телефон аппаратини ва ижтимоий тармоқ орқали ёзишмаларни ўчириб ташлаган ва келишув бўйича кондиционерни етказиб бермаган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, мазкур жиноятни фуқаро З.К. содир этгани аниқланди. З.К.га нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
"Ҳурматли фуқаролар, нотаниш инсонлардан товар ва нарсаларни харид қилганда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишингизни, жиноятдан жабрланиб қолмасликларингизни сўраймиз," дейилади ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарида.