Бу ҳақда Мажбурий ижро бюро матбуот хизмати хабар берди.

Мажбурий ижро бюроси Олтинкўл туман бўлими иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатига кўра, қарздор МЧЖлар ҳисобидан ТИФ "Миллийбанк" фойдасига 3,6 миллиард. сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровдаги мева-сабзавот сақлаш омбори ва 9 та музлаткич камера ҳамда генераторга қаратилиши белгиланди.

Ижро ҳужжатининг ижросини амалда таъминлаш мақсадида ижро ҳаракатлари олиб борилиб, гаров мулклари хатлаб қўйилди ва салкам 3 млрд. сўмга баҳоланган ушбу мулкларни "e-auksion" савдо платформаси орқали сотувга чиқариш чоралари кўрилмоқда.