Мурожаатчиларнинг ёзишича, жорий йилнинг июнь ойида масъул вазирлик ва идораларга қилган мурожаати самара бермаган. Минтақавий вакил амалдаги қонунчилик асосида тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда мурожаатни ўрганди.
Аниқланишича, мурожаатчиларнинг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 67-моддаси 2-қисмида “технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (100-модда иккинчи қисмининг 1-банди) сабабли улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Лекин уларга иш қидириш даври учун тўлаб берилиши керак бўлган компенсация пули берилмаган.
Шундан сўнг Омбудсман томонидан фуқаролар манфаатини кўзлаб, судга даъво аризаси киритиш учун тегишли маълумотлар олиш мақсадида иш берувчи муассасага сўровлар киритилди. Эътиборли жиҳати шундаки, компенсация масаласи судгача бормай, қисқа муддатда ижобий якунланди.
Натижада жорий йилнинг 3 октябрь куни мурожаат қилган уч нафар ўқитувчи ва шу қатори 67 нафар ўқитувчига жами 213 млн сўмга яқин компенсация тўлаб берилди.