Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати хабарига кўра, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили в.б. Илҳомжон Тўхтасинов Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролар томонидан яшаб турган манзилига рўйхатга қўйиш бўйича муаммоларга дуч келаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган.
Мурожаат муаллифларининг қайд этишича, уй-жой уларнинг марҳум бобосига тегишли экани сабабли ушбу оиланинг тегишли давлат идораларига мурожаати ҳал этилмай келган.
Минтақавий вакил Илҳомжон Тўхтасинов мурожаатни ўз назоратига олгач, Самарқанд вилояти ИИБ томонидан мурожаатчилар кўрсатилган манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйилди.