“Омикронга чалинган беморлар орасида таъм ва ҳид йўқолишидан кўра, бел оғриғи билан боғлиқ шикоятлар кўпайди”, дейди шифокор Энн Мэри.
Мутахассисларнинг фикрича, мушаклар оғриғига организмдаги яллиғланиш жараёнлари сабаб бўлади.
Тиббиёт ходимларининг қайд этишича, ҳатто, коронавирусга чалиниб, тузалганлар ҳам белдаги оғриқлар масаласида шифокорларга мурожаат қилишмоқда. Бу мазкур симптом коронавирусни юқтирганларда узоқ вақт сақланиб қолишидан далолат бермоқда, деб ёзади m24.ru.