Хабарга кўра, жониворларда ўтказилган дастлабки синовлар шуни кўрсатдики, ушбу антитаналар орқали амалга ошириладиган муолажа бурун бўшлиғи ва ўпкада вирусли заррачалар миқдорини камайтириш имконини беради.

Олимлар хулосасига кўра, S728-1157 антитанаси коронавируснинг янги мутациялари пайдо бўлиши билан самарадорлиги пасайиб бораётган анъанавий моноклонал даволаш усулининг муқобили бўлиши мумкин.  

Янгилик навбатдаги босқичда инсонларда клиник синовдан муваффақиятли ўтиши керак.  Шундан сўнг у тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин. 

Шифокорлар касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал, деган якдил фикрда. Бу борада ҳозирча COVID-19 га қарши вакциналардан самаралироқ воситалар яратилгани йўқ.