Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ранг тасвирчи рассом Эркин Бозоровнинг “Она юрт” номли 40 дан ортиқ ижод намуналаридан ташкил топган кўргазма очилди.

Тақдим этилган асарларда мамлакатимиз тоғ тизмалари, дарё, сойлари, текисликларию замин неъматлари ўз аксини топган. Айниқса, “Ватан”, “Қоялар орасида”, “Қишлоқда”, “Тақаёнғоқ тоғларида”, “Оқ тоғ этаклари” каби асарлар диққатингизни тортади.

Рассом Навоий вилоятининг Нурота туманида туғилган. Навоий шаҳридаги Тасвирий ва амалий санъат лицейида, К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Дастгоҳли рангтасвир”йўналишида бакалавр ва магистрлик босқичларида ўқиган. Қатор республика ва хорижий кўргазмаларда иштирок этиб келмоқда.

Кўргазма намойиши давом этмоқда.

Ҳасан Абдуназаров