Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, эркакларда саратон касаллигининг қарийб 40 фоизи ва аёлларда 60 фоизи овқатланиш рационида ниманидир етишмаслиги билан боғлиқ. Бу ҳақда онколог ва жарроҳ Иван Карасев ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, озиқ-овқат компонентларининг етишмаслиги ёки ортиқча бўлиши моддалар алмашинуви ва органлар фаолияти бузилишига, бу эса хавфли ўсимталар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.
Унинг қўшимча қилишича, саратоннинг барча шаклларининг 80% дан ортиғи у ёки бу кансероген таъсир билан боғлиқ. У озиқ-овқатни қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш пайтида ўтиб қолиши мумкин. Бундан ташқари, зарарли моддалар организмга ифлосланган сув ёки тупроқ орқали кириб қолиши мумкин.
Пестицид ва минераллар ўғитлар билан ўстирилган маҳсулотлар, таркибида гормонлар ва антибиотиклар мавжуд гўшт энг кўп хавфни юзага келтиради.
Карасевнинг таъкидлашича, ҳозир одамларнинг рационида илгари бундай ҳажмда истеъмол қилинмаган катта миқдордаги озиқ-овқат – шакар, маргарин, тез тайёрланадиган озиқ-овқат, саноат консервалари, шунингдек, гени ўзгартирилган маҳсулотлар мавжуд, дейилади mir24.tv сайтида.