Ариза орқали ишчи-ходимлар номаълум шахс уларнинг номига “онлайн кредит” олгани, кредит қарздорлиги эса, ойлик маошлари тушадиган банк карталаридан ушлаб қолинаётганини маълум қилишиб, номаълум шахсни аниқлаб, чора кўришни сўрашган.
Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахс Тошкент вилоятида яшовчи 27 ёшли Ш.Д. (аёл) экани аниқланган.
Аниқланишича, Ш.Д. осон пул топиш пайида 32 нафар фуқаронинг ишончига кириб, Ж.Й.нинг апрель-июнь ойларида бир вақтнинг ўзида бир неча банкдан уларнинг номига “онлайн кредит” олишга эришиб, жами 1 миллиарддан зиёд маблағларни қўлга киритган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Тергов департаменти томонидан Ш.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов, тезкор-тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандидаги жиноятни содир этганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорида жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.