Ушбу телеканалларни телевизордан топиш учун “автоқидирув” (автопоиск) тугмасини босиш лозим. Телеканллар рўйхатида “1-4-синфлар”, “5-8-синфлар”, “9-11-синфлар” телеканаллари пайдо бўлади. 

"Онлайн мактаб" лойиҳаси орқали вақтинча мактабга бормаётган болалар дарсларини ўзлаштириб боришлари мумкин, дея хабар беради Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати. 

Ушбу дарсларни шунингдек Халқ таълими вазирлигининг “Online-Maktab” лойиҳасининг расмий канали орқали ҳам бериб борилади.