Жабрланувчи аризасида телеграм мессенжеридаги "Нукус ОЛХ базар" номли гуруҳда ўзини "Дилшодбек" деб таништирган фойдаланувчи унга онлайн кредит расмийлаштириб беришини айтиб, ишончига киргани ва ҳақиқатдан ҳам 9.500.000 сўм миқдорда кредит расмийлаштириб, бироз вақтдан сўнг ушбу пуллар номаълум тарзда ечиб олинганини маълум қилган ҳамда номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу хатти-ҳаракатларни содир этган шахс Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшовчи "1хbet", "Linebet" ва "Mostbet" каби таъқиқланган онлайн таваккалчикка асосланган ўйинлар ҳисоб рақамларини тўлдириш билан шуғулланувчи, олий ўқув юрти 1 босқич талабаси  Ж.Т. эканлиги аниқланган.

Ж.Т.гa нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.