Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 24-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби негизида опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади.

Мактаб интернат учун қўшимча бино ва иншоотлар, шу жумладан 100 ўринли ётоқхона ва ошхона, 120 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилади.

Мактаб интернат Маданият вазирлиги тизимидаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади.

2021/2022 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5, 6 ва 7-синфларига, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб эса 5 синфига 25 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.