Қўрғонтепа тумани Султонобод шаҳарчасида истиқомат қилувчи Соҳиба Аббосова жигар хасталигига чалинган эди. Хасталикни даволаш, бемор ҳаётини сақлаб қолишнинг ягона йўли Ҳиндистонда жигар кўчириш операциясини ўтказиш эди.

Бунинг учун 30 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағи  талаб этилди. Беморни моддий қўллаб-қувватлаган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ёрдами сабабли шифо топган яна бир нечта инсонлар ҳақида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари фикрлар билдиряпти.  

Саломатликда кутилмаган ўзгаришлар ёки турли хасталикларнинг пайдо бўлиши каби ҳолатлар оила ва яқинлар қаторида, раҳбарият вакилларини ҳам етарлича ташвишлантириб келади.

Хусусан, Андижон вилоятида бу мавзу бир неча бор ўз исботини топмоқда, деб ёзмоқда Қўрғонтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати.