келгуси йил бошидан “Ўпка саломатлиги” мобил бригадаларини ташкил этиб, чекка ҳудудларда болаларни скрининг текширувларидан ўтказиш;

туберкулёз инфекциясининг молекуляр-генетик диагностикасини, яширин инфекцияси бор беморларни аниқлаш ва профилактик даволаш қамровини ошириш;

ҳудудлардаги Фтизиатрия сиҳатгоҳларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, бактериология лабораторияларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига туберкулёз билан касалланган беморларни дори воситалари билан бепул таъминлаш вазифаси қўйилди. 

Бунга давлат бюджетидан 40 миллиард сўм ажратилади.