Бу ҳақда Миллий тиббиёт тадқиқотлари марказининг кичик айланиш доираси патологияси илмий-тадқиқот лабораторияси бошлиғи Андрей Карпов маълум қилди.
“Клиник синовлардан олдинги тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, дори воситаси симптомларни енгиллаштирган ҳолда, ўпканинг томирларини асрайди ва беморнинг ҳаётини узайтиради”, деди у.
Карпов, шунингдек, бирикма воситасида тромбни олиб ташлашга қаратилган кейинги операция учун беморнинг ҳаётини узайтириш мумкинлигини таъкидлади.
Мутахассислар ўпка гипертензиясини даволаш учун илгари бошқа касалликларни даволашда қўлланилган алоҳида оқсиллар ингибитори – янус-киназлардан фойдаланишни таклиф этишди. Дори воситаси аллақачон каламушларда синовдан ўтказилди.
Айни пайтда бир гуруҳ тадқиқотчилар препаратнинг клиник синовларига тайёргарлик кўришмоқда. Тадқиқотчилар дори воситасини ўпка гипертензияси учун даво воситаси сифатида бозорга олиб чиқишни мақсад қилишган, дейилади mir24.tv сайтида.