“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими ана шу тузилма ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида қатор хайрли ишларни амалга оширмоқда.

Куни кеча ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида Урганч туманидаги “Оқ мактаб” маҳалла фуқаролар йиғинига 50 миллион сўмлик, мебеллар жамланмасини топширди.

Бу эса маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари учун кутилмаган туҳфа бўлди. Энди улар ўзларига юклатилган вазифага сидқидилдан киришиб, давлатимиз раҳбари томонидан  билдирилган ишончни юксак қадрлаб, халқ ишончини оқлаш учун астойдил меҳнат қилишади.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди

Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати