Сарой катта майдонни эгаллаган: фақатгина ҳовлисининг кенглиги 120-125 м, узунлиги 240-250 м эди.

Бинонинг сақланиб қолган қисмлари асосида унинг баландлиги 70 м бўлганлиги тахмин қилинади.

Бир пайтлар саройнинг томи устида улкан ҳовуз қурилган бўлиб, унга Тахтақорача довонидан қўрғошин қувурлар орқали сув келтирилган.

Сарой дарвозаси жуда катта бўлган. Яна бир эшикдан катта ҳовлига чиқилган. Ҳовлининг икки ёнида ҳашаматли айвонлар бўлган.

Ҳовлидан уйга кирилади. Уйнинг эшиги ложувард бўёқлар ва кошинлар билан безатилган.

Пештоғи тепасида қуёш фонидаги шер тасвири бор.

Оқсарой орадан уч аср ўтиб вайронага айланган. 

Бугунги кунда сарой пештоқсиз, фақат икки ёнидаги минора ва пойдеворининг бир қисми сақланиб қолган.