Тадбирда “Ажиниёз” номидаги Нукус давлат педагогика институти проректори М.Ж. фуқаро Х.Н.ни ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.