Тадбирда Тошкент давлат аграр университети ходими Ф.Х. фуқаро Ш.ни ушбу университетда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни 4 000 АҚШ долларига келишиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.