Ўзбекистонда жамоат бирлашмаси шаклидаги «Ўқитувчилар ассоциацияси» нодавлат-нотижорат ташкилоти Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мазкур ассоциациянинг асосий мақсади Ўзбекистонда умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ислоҳ қилишга қаратилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.
Таъкидланишича, «Ўқитувчилар ассоциацияси» Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган бўлиб, ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш мақсадида ассоциациялар тузилиши ва фаолият юритишини қўллаб-қувватлайди.
Жамоат бирлашмаси бутун республика ҳудудида фаолият олиб боради.