Мактабда яратилган шароитлар билан танишиб, маҳаллий бюджет ҳисобидан 3 йил аввал бошланган қурилиш ишларини ниҳоясига етказиш тўғрисида туман ҳокимлиги билан келишиб олинди. Мактабда педагоглар билан суҳбат ўтказилиб, таълим сифатини яхшилаш, ўқувчиларга етарли билим бериш, келажагимиз тараққиёти учун педагоглар масъулиятини ошириш зарур эканлиги таъкидланди.

Педагогларнинг таьлим жараёнини яхшилаш борасидаги таклифлари тингланди.

Мактаб кутубхонасида иқтидорли ўқувчилар билан ҳам мулоқотда келажакдаги касблари ҳақида суҳбатлашилди, билимларини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, китоб ўқишга алоҳида эьтибор бериш лозимлиги таъкидланди, 2 нафар ижодкор ўқувчига планшет совға қилинди.

Шунингдек, Узун туманидаги 18-мактабда ҳам бўлиб, малакали педагоглар билан таъминлаш бўйича топшириқ берилди, мактаб спорт зали туман ҳокимлиги томонидан таъмирлаб бериладиган бўлди.