Экспозициядан ўрин олган 80 га яқин рангтасвир ва график йўналишдаги ижод намуналарида Бухоро, Хиванинг жаҳон эътиборига тушган тарихий бинолари, Тошкент шаҳридаги тарихга айланиб бораётган маҳаллаларнинг эски кўринишлари, улар ўрнига қурилган кўп қаватли бинолар, ёзнинг турли мевалар, полиз экинлари, турмуш тарзимиздан лавҳалар, бетакрор табиат манзаралари, ҳаёт чархпалагининг рамзий ифодаси кишини мушоҳадага чорлайди.

Рассом 1960 йилда туғилган. Тошкентда мусиқа ва рассомлик интернатида, П.Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртида, Харьков Бадиий санъат институтида ўқиган.

Ижод намуналарини қатор хорижий мамлакатлардаги шахсий тўпламларда, Ўзбекистон музейлари, кўргазмалар дирекцияси фондида, Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида учратиш мумкин.

Ҳасан Абдуназаров