Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида жойлашган 17 мактаб ўқувчиларини дарс вақтида уйларига пул олиб келиш учун жўнатилгани акс этган видео вазир топшириғига биноан тезкор тарзда ўрганилди, дея хабар беради Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати.
Ўрганиш жараёнида мазкур ҳолат ҳақиқатдан ҳам «Ташаббусли бюджет» билан боғлиқлиги ўз тасдиғини топди.
Мактаби яқинда таъмирдан чиққан бўлишига ҳамда қайта-қайта огоҳлантирилишларга қарамай ҳеч қандай сўз билан оқлаб бўлмайдиган ҳолатга йўл қўйганлиги учун мактаб директорини лавозимидан озод этиш бўйича қарор қабул қилинди, ўқитувчига эса огоҳлантириш берилди.
Бу ҳолат қолган мактабларда такрорланмаслигига ишонамиз ҳамда мактабга ўқитувчи дарс бергани, фарзандларимиз эса таълим олиш учун боришини унутмаслигингизни сўраб қоламиз, дейилади хабарда.