SpaceXнинг Starlink интернет сунъий йўлдошларидан бири 17 декабрь куни орбитал аномалияга дуч келди ва Ерга қулаб тушмоқда. Бу ҳақда Space.com хабар берди.
Ҳодиса оқибатида 418 километр баландликда бўлган Starlink сунъий йўлдоши билан алоқа узилди.
Сунъий йўлдошнинг ёнилғи баки портлаган ёки бошқача тарзда зарар кўрган бўлиши мумкин, бунинг оқибатида маълум миқдорда қолдиқлар ажралиб чиқди. SpaceX вайроналарни кузатиш учун NASA ва АҚШ коинот кучлари билан ҳамкорлик қилмоқда, деб хабар берди korrespondent.net.
Компаниянинг таъкидлашича, сунъий йўлдош катта эҳтимол билан бузилмаган ва қулаб тушмоқда ва бир неча ҳафта ичида Ер атмосферасига кириб, у ерда бутунлай ёниб кетади.
“Ҳозирги траекториясига кўра, сунъий йўлдош Халқаро коинот станция остидан ўтади ва орбитал лаборатория ёки унинг экипажи учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди”, деди Starlink вакиллари.