Тошқин зонасидан 786 киши, жумладан, 35 нафар бола эвакуация қилинди. “Орбита” дам олиш маркази ва 11-сонли мактабдаги вақтинчалик жойлаштириш марказларида 30 киши, жумладан, 11 нафар вояга етмаганлар бор”, дейилади шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Қутқарув ишларига 205 киши, 89 та техника, 15 та сув воситалари жалб этилган.

Оренбург яқинидаги Урал дарёсидаги сув сатҳи бир суткада 16 сантиметрга ошиб, 872 сантиметрга етди, деб хабар беради tass.ru.