Бу ҳақда Оренбург раҳбарининг биринчи ўринбосари Алексей Кудинов журналистларга маълум қилди.
Унга кўра, сув сатҳи бир метрдан ошган.
“Сув сатҳи кўтарилмоқда, ҳозир эса биз сув сатҳи 1120 сантиметрга кўтарилганини кўрмоқдамиз. Бир кеча-кундузда яна 900 та томорқа ва 361 та уй сув остида қолди”, деди у.
Аввалроқ, Россия Федерацияси Қурилиш вазирлиги Оренбург вилоятидаги сув тошқини келтирган зарарни баҳолаган эди. Ҳисоб-китобларига кўра, ҳудуддаги сув тошқини оқибатида уй-жойларга етган умумий зарар 227 миллион доллардан ошиши мумкин, деб хабар беради report.az.