Бундай ҳолатда тоғайлар ўз эгилувчанлигини йўқотади. Организмда кальцийга эҳтиёд сезилади. Хўш, қайси маҳсулотлар таркибида ушбу макроэлемент бор? Шифокор терапевт Дилбар Алимова шу хусусда сўз юритади:
Битта тухум қобиғида 2 грамм кальций бор. Унинг вазни тахминан 5 граммни ташкил қилади ва майдаланганида, бир чой қошиқ сиғимига тўғри келади.
Барча сут маҳсулотлари орасида кальций миқдори бўйича етакчи пармезан пишлоғидир. 100 г маҳсулот таркибида 1 184 мг кальций мавжуд ва бу кунлик талабдан кўпроқ.
Кунжут ўсимлик манбалари орасида кальций миқдори бўйича мутлақ етакчидир. 100 г кунжут таркибида 975 мг кальций ва 17,7 г оқсил мавжуд.
Консерваланган сардиния суяклари билан истеъмол қилинади, шунинг учун улар таркибида кальций кўп: 100 г маҳсулот учун 382 мг. Улар таркибида 24,6 грамм оқсил ва 6,8 мкг Д витамини (кунлик меъёрнинг 68 фоизи) мавжуд. Сардиния таркибидаги кальций кунжутга қараганда анча кам бўлса-да, Д витамини туфайли у яхшироқ сўрилади.
100 г бодом таркибида 216 мг кальций ва 21,9 г оқсил мавжуд. Ёнғоқ таркибида фитин кислотаси кўп, аммо сиз бодомни овқатдан олдин 12 соат давомида сувда сақлаш орқали унинг миқдорини камайтиришингиз мумкин.