Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий давлатларга қиймати қарийб 5,8 миллион долларга тенг 5,7 минг тонна ўрик экспорт қилган.

Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Ўрик экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,1 минг тоннага камайган.

2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп ўрик экспорт қилган давлатлар:

—   Россия – 3,7 минг тонна

—  Қозоғистон – 1,3 минг тонна

—   Қирғиз Р. – 707 тоннани ташкил этмоқда.

2022 йилнинг 6 ойида хорижга энг кўп ўрик экспорт қилган ҳудудлар эса:

—   Фарғона вилояти – 2,9 минг тонна

—   Хоразм вилояти – 831 тонна

—   Тошкент вилояти – 393 тонна.