Сурхондарё  вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, бошқарма бошлиғи Рўзигул Сафарова бошчилигида тезкор гуруҳ «Боботоғ «давлат ўрмон хўжалиги фаолиятини ўрганди.

Биринчи кунидаёқ бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, биринчи кунда «Боботог» давлат ўрмон хўжалиги «Файзова» бўлимининг 1-А-айланма 2-квартал ўрмон фонди ер майдонида 893 (саккиз юз тўқсон уч) туп «Тожик» коврак ўсимлигининг шираси 2-3-маротаба олинган.

Бундан ташқари 163 туп тожик коврак ўсимлигининг ширасини олиш мақсадида димлаб қўйилгани кузатилди. Ҳудуд ўрмончиси М. Маматраимованинг ўз ишига совуққон ёндашиши, маъсулиясизлиги оқибатида шахси номаълум бўлган шахслар бу ҳаракати билан ўсимлик дунёсига 442 миллион  35 минг сўм зарар етказилгани аниқланди.

Ўрганишларнинг  иккинчи кунида «Файзова» ўрмон бўлимининг 5-айланма 6-квартал ўрмон фонди ер майдонида, ушбу ҳудудга жавобгар ўрмончи А.Жонқобиловнинг эътиборсизлиги оқибатида 830 туп (саккиз юз ўттиз) туп Тожик коврак ўсимлигининг шираси  5-6 маротаба кесиб олингани аниқланди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 410 миллион 850 минг сўм зарар етказилган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 10 га яқин  чайлалар бузиб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, Тожик ковраги Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.