X – XII асрларга мансуб кулолчилик дурдоналари ислом маданияти ва санъатига оид ўзгаришларни ўзида акс эттиради.

Қадимий сопол буюмлардаги эпиграфия – каллиграфик усулда чизилган яхши тилак ва ҳикматли сўзлардан иборат бўлган.

Аксарият ёзувларда хайр-саховат, инсонийлик каби фазилат улуғланган.

Масалан, “Саҳийлик жаннат аҳлининг мулкидир”, “Саҳийлик солиҳларнинг мулкидир” деган иборалар Сомонийларнинг кулолчилик буюмларига битилган.

Самарқандда ясалган конуссимон коса яна бир шундай ибора билан безатилган: “Албатта, саховатлининг аҳволи ўзгарса ҳам қалби олижаноб бўлиб қолаверади”. 

Кулолчилик маҳсулотларидаги ҳикматлар «садақа» тушунчаси ҳақида эслатади. Унга кўра агар имкон бўлса, камбағалларга садақа бериши керак.