Учрашувда Ўзбекистонда Эспо Конвенцияси ва СЕБ протоколига мувофиқ экологик баҳолаш тизимини жорий қилиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот бериш билан бирга ушбу тизимнинг мамлакатимиз учун аҳамиятли бўлган жиҳатлари ҳақида фикр алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида стратегик экологик баҳолаш бўйича пилот лойиҳанинг 2-фазасини амалга ошириш, ушбу жараёнларда Орхус конвенцияси талабларини ҳам ҳисобга олиш бўйича таклифлар билдирилди.
Шу билан бирга, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Орхус конвенцияси котибияти ташаббуси билан Давлат экология қўмитаси қошида Орхус марказини ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди ҳамда мазкур лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди, деб ёзмоқда Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати.