Воқеа Севильядаги стадионда юз берган. Иккинчи бўлим бошида “Осасуна” ярим ҳимоячиси Лукас Торро ўйинда ҳисобни тенглаштирди ва клуб мухлислари голни фаол нишонлай бошлашди. Ҳимоя панжаралари оломоннинг олқишига дош бера олмади ва майдон ёнида жойлашган трибуналар қулаб тушди. Кўп мухлислар бир-бирининг устига йиқилиб тушишди.
Шифокорлар жароҳатланганларга ёрдам беришлари учун ўйин бир неча дақиқага тўхтатилди. Бир қанча мухлислар замбилда касалхонага олиб кетилган. Бундан ташқари, яна бир фавқулодда ҳолат юз берди: трибуналардан бирида чақнаш туфайли ёнғин чиқди. Тез орада ёнғин ўчирилди ва ўйин давом эттирилди.
“Реал Мадрид” Испания кубоги финалида “Осасуна”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, 20 марта кубокни қўлга киритди, деб хабар беради mir24.tv.