Илгари, ижод аҳлига ва китобхонликка бунчалик эътибор қаратилмаган эди. Бундай имкониятлар замирида, келажак авлоднинг бахтли, истиқболли ҳаёти ҳам мужасссамдир. Зеро келажак бугундан бошланади.
Давлатимиз раҳбарининг, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш мақсадида қабул қилган қарорларини эшитиб, кўзларим қувонч ёшларига, қалбим эса ифтихор ва шукроналик туйғусига тўлди.
Ўша тун кўзларимга уйқу келмади... Гўё, улар ёнимизда туриб, бу шодлигимизга шерик бўлаётгандай, ушбу қарорни ўзлари овоз чиқариб қайта-қайт ўқиётгандай туйилдилар.
Руҳлар ҳамиша тирик ва яқинларининг яхши ва ёмон кунларида ёнларида туришади деган гап беъжизга айтилмаган назаримда.
Адибнинг ижодий меъросини тарғиб қилиш, китобларини чоп эттириш, илмий-амалий анжуманлар ўтказиш, хотираларини ёд этиш борасидаги савобли ишларнинг бошида, бош бўлиб турганларининг ўзи, ижод аҳлига кўрастилаётган юксак эҳтиром ва эътиборнинг яққол намунасидир. Давалтимиз раҳбарига оиламиз номидан чексиз миннатдорчилик билдираман. Уларнинг халқимиз фаровонлиги, бахту-саодати йўлида олиб бораётган барча эзгу ишларига омад тилайман.
Ўлмасхон ҲОШИМОВА,
Ўткир ҲОШИМОВнинг рафиқаси