Мазкур спорт ўйинларида Осиё-Океания қитъасида жойлашган 13 та давлат (Ўзбекистон, Арманистон, Ҳиндистон, Эрон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ливан, Малайзия, Мўғулистон, Покистон, Таиланд, Туркманистон) ҳамда Россия Федерациясининг 8 та округи алоҳида жамоа сифатида – жами 21 жамоа қатнашмоқда. 

– Спорт мусобақаларида 273 та медаллар жамланмаси учун баҳслар олиб борилади, – дейди Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Аброр Мамадалиев. – Ўзбекистон делегацияси  174 нафар ёш спортчи билан 19 спорт турида иштирок этмоқда. Ҳозирда делегациямиз аъзолари сузиш, таэквондо, стол тенниси, енгил атлетика, бадиий гимнастика, баскетбол (3х3), юнон-рум кураши, эркин кураш (аёллар кураши), ўқ отиш, дзюдо, хапсагай ва мас-рестлинг спорт турларида 81 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринда бормоқда.