Ўзбекистон терма жамоаси унда   4та олтин, 1та кумуш ва 3та бронза медалига эга чиқди ва умумжамоа ҳисобида тарихий биринчи ўринни эгаллади. 

Ташкилотчилар мусобақанинг энг яхши спортчиси деб ўзбекистонлик Жасурбек Жайсуновни тан олишди! 

Бундан ташқари Осиё чемпионатининг энг яхши мураббийи сифатида Ўзбекистон терма жамоаси устози Павел Хан тан олинди.

Ўзбекистон терма жамоаси эса қитъа чемпионатида БИРИНЧИ ўринни олиб "Энг яхши жамоа" совринини қабул қилиб олди.

Шу тариқа Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси Жанубий Кореяда ўтган мусобақада барчани лол қолдира олди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати