Кеча ўсмирлар ўртасида жами 8та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Қувонарли жиҳати, дзюдочиларимиз 8та вазн тоифасида ўтган беллашувларда 9та медаль қўлга киритишди. Шундан 5 таси олтин, 3 таси кумуш ва биттаси бронза медалидир.
Ўз вазн тоифаларида Суҳроб Пўлатов (-60 кг), Элбек Тожиев (-66 кг), Лазиза Ҳайдарова (-40 кг), Улбусин Ҳакимова (-44 кг) ва Муҳайё Аҳматова (-48 кг) Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди.
Замоҳшари Бекмуродов (-55 кг), Сардор Ҳимматов (-60 кг), Сўғдиёна Рафкатова (-52 кг) эса кумуш, Фазлиддин Шокиров (-50 кг) бронза медалини қўлга киритишди.
Дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионати давом этмоқда ва биз бугунги беллашувларда ҳам ёш спортчиларимизга омад тилаймиз.