Бугун Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида Мажид Рашид иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда вазир Адҳам Икрамов, вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев ҳамда Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев иштирок этди.

Учрашув давомида Тошкент-2025 ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик ҳамда мамлакат пара спортчиларининг жорий йил Хитойда бўлиб ўтадиган Пара Осиё ўйинларига ҳозирлиги кенг муҳокама қилинди. Шунингдек, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Маълумот ўрнида: юртимизда меҳмон бўлиб турган Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед Ўзбекистон Президентлиги сайловида бевосита кузатувчи сифатида иштирок этди.