У ошқозоности бези саратонининг оғир шакллари ва бошқа мураккаб ўсмаларга қарши курашишда фойдаланилиши мумкин. Тадқиқот натижалари Nature Biomedical Engineering журналида чоп этилди.

Одатда шифокорлар радиотерапиянинг бир неча хил шаклларидан фойдаланадилар. Гамма нурланишидан ташқари, тезлаштирилган заррачалар – протонлар, нейтронлар ёки оғирроқ элементларнинг ядроларига асосланган терапия сўнгги йилларда машҳур бўлди. Улар шишларни самарали тарзда бартараф қилади, аммо қўшни тана тўқималарининг ҳолатига салбий таъсир қилади. Бу катта чуқурликда, шунингдек, суякларнинг ичида ёки уларга яқин жойда пайдо бўладиган саратон шаклларига қарши курашишни мураккаблаштиради.

Тадқиқотчилар ўсимта ичига юборилиши мумкин бўлган ва беқарор йод-131 ядроларининг парчаланиши натижасида бета-нурланиш билан баратараф этиш мумкин бўлган радиоактив оқсилли гель орқали бу муаммога ечим топишди. Бу нурланиш гамма нурлари каби танага чуқур кирмайди ва ўсимтага самарали таъсирни таъминлайди.

Олимлар гелни сичқонларда синаб кўришди. Сичқонларнинг танасига ошқозоности бези саратонининг агрессив шакллари ҳужайралари жойлаштирилди. Тадқиқотчилар катта ўсмалар пайдо бўлишини кутишди ҳамда уларга радиоактив гель ҳамда кимё терапиясининг шаклларидан бири – пакслитакселни ўз ичига олган нанозаррачаларнинг бирикмларини юборишди.

Тажрибалар шуни кўрсатдики, ишланма кемирувчиларнинг 80 фоизида шишларни бутунлай йўқ қилди ва бошқа сичқонларда неоплазмалар ҳажмини сезиларли даражада камайтирди. Бу кўрсаткич анъанавий радиотерапия ва пахлитаксель комбинацияси билан эришиш мумкин бўладиган натижадан сезиларли даражада юқори.

“Бу саратон касаллигини даволашнинг энг истиқболли тури бўлиб, биз йигирма йиллик лаборатория ишимиз давомида ярата олдик. Одатда, аксарият ҳолларда ошқозоности бези саратонини унинг ривожланишининг сўнгги босқичларида даволашнинг иложи йўқ. Келажакда бизнинг терапиямиз бундай беморларга омон қолиш имкониятини беради ва мен уни клиник фойдаланишга олиб кириш ниятидаман”, дейди Дьюк университети (АҚШ) профессори Ашутош Чилкоти.