Мазкур усул бир вақтнинг ўзида яллиғланишни камайтиришга ва касал бўғимни тиклашга қодир.

Тадқиқот давомида олимлар остеоартритли бўғимларда регенерация жараёнига тўсқинлик қиладиган қандай жараёнлар содир бўлишини аниқлашга эътибор қаратди. Бунинг учун беморларнинг бўғимларидан ҳужайралар ажратиб олинган, суюқлик ажратилиб, кейин аутологик плазмада текширилди. Маълум бўлишича, одатдаги муҳитдан ажратилган ҳужайралар тўқималарнинг функционал тикланиши учун зарур бўлган ҳаракатларни бажариш қобилиятига эга. Олимлар ҳужайра намуналарига оз миқдорда суюқлик қўшганда, ҳужайраларнинг ишлаши яна бузилди.

Олинган маълумотларга асосланиб, тадқиқотчилар янги терапевтик ёндашувни ишлаб чиқишди: фаоллаштирилган иммунитет ҳужайралари ва тўқималарнинг янгиланишига ёрдам берувчи прогенитор ҳужайралар бирикмаси яратилди. Дори воситасининг ҳужайралар билан киритилиши синовиал мембрананинг яллиғланишининг пасайишига, бўғинларнинг деградацияси тўхтатишга, шунингдек, остеоартритнинг бошқа асосий белгиларининг йўқолишига олиб келди.

Дори воситаси клиникадан олдинги синовда ташхиси тасдиқланган 9 нафар беморда синовдан ўтказилди. Улар бир ёки икки марта эмланди. Самарадорлик оғриқ ҳисси, функционал ҳолат, даволашдан олдинги ва кейинги МРТ-сканерлари ёрдамида ўлчанди ва беморлардан биридан биопсия ҳам олинди.

Даволаш курсидан сўнг беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланганини, оғриқнинг камайганини ва фаол машғулотларда иштирок этиш имконияти пайдо бўлганини қайд этишди. МРТ-тадқиқотининг натижалари бўғимлар тикланишини тасдиқлади. Энди олимлар беморларнинг кўпроқ қисми иштирокида янги клиник синовларни ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради lenta.ru.